«Вулверҳэмптон» «Арсенал»дан дуранг тортиб олиб тарихга кирди
Англия Премьер-лигаси доирасида «Вулверҳэмптон» Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди — 2:2. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бўрилар» 94-дақиқада Рикардо Калафьорининг автоголи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Opta маълумотига кўра, «Вулверҳэмптон» АПЛ тарихида турнир жадвалида охирги ўринда турган ҳолда, амалдаги етакчига қарши баҳсда икки тўп фарқи билан ортда бориб ҳам ютқазмаган илк жамоа бўлди.
27 турдан кейин «Вулверҳэмптон» ҳисобида атиги 10 очко бор. «Арсенал» эса 58 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди: иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»дан беш очкога олдинда, «шаҳарликлар»нинг эса битта ўйини захирада.