«Арсенал» Райсга захира сифатида Горецкани кўзламоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка ёзги трансферлар пайтида Лондоннинг «Арсенал» жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Football Insider хабарига кўра, «канонирлар» тажрибали немис футболчисини эркин агент сифатида сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Лондон клуби Деклан Райс учун ишончли захира вариантини қидирмоқда ва Горецканинг универсаллиги ҳамда жисмоний кучи билан ажралиб кўрсатмоқда — у майдонда ўз жарима майдонидан рақиб жарима майдонигача самарали ҳаракат қила олади.
31 ёшли хавбек учун курашда «Арсенал»нинг асосий рақиби сифатида Англиянинг бошқа бир клуби — «Тоттенҳэм» ҳам тилга олинмоқда.
Горецка жорий Бундеслига мавсумида 19 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.