Бавариянинг юлдузи Олисе келажакдаги манзилини танлади
“Бавария” вингери Майкл Олисе атрофида трансфер миш-мишлари тинмаяпти, уни клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гаплар яна кучайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
TEAMtalk хабарига кўра, 24 ёшли футболчи келажакда ўзини Испания Ла Лигасида синаб кўришни истайди. Унинг бу ниятидан мадридлик “Реал” ва “Барселона” ҳам хабардор. Бироқ француз футболчиси яқин вақт ичида жамоасини ўзгартиришни режалаштираётгани йўқ — ҳозирча Мюнхендаги шароитлар уни тўлиқ қониқтираяпти.
Олисе “Бавария” сафига 2024 йил ёзида “Кристал Пэлас”дан кўчиб ўтган. Унинг немис гранди билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, Transfermarkt мутахассислари эса футболчининг бозор қийматини 130 миллион еврога баҳоламоқда.