Маркиньос Саудия Арабистонига эмас, фақат Қатарга кўчмоқчи
Россиялик футбол ишқибозлари учун Саудия Арабистони ҳам, Қатар ҳам бир хил — Шарқона экзотика бўлиб кўринади. Бироқ бразилиялик Маркиньос бу икки йўналишни қатъий ажратади: у Саудия Арабистонига боришни мутлақо истамаяпти, Қатар вариантига эса розилик билдирганини франсузнинг L'Equipe нашри ёзмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли тажрибали ҳимоячи 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суради. Париж клубида ундан кўпроқ йилдан бери жамоада қолган футболчи ҳозирча йўқ.
Маркиньос аввалроқ Бразилиянинг “Коринтианс” ҳамда Италиянинг “Рома” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. У Бразилия миллий жамоаси таркибида 95 та учрашувда майдонга тушган.