Россия терма жамоасига FIFA рейтингидаги 116-жамоа билан ўйин таклиф қилинди
Россия терма жамоасининг март ойидаги йиғинiga беш ҳафта қолди. Россия футбол иттифоқи ҳозирча Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа баҳорда кимга қарши майдонга тушишини расман эълон қилгани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, ОАВда Россиянинг навбатдаги рақиблари сифатида Мали ва Гватемала терма жамоалари тилга олинмоқда. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаган.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, март ойига яна бир вариант ҳам таклиф қилинган: Россияга Гамбияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи тушган. FIFA рейтингида 116-ўринда турган бу терма жамоа Россияга қарши ўйнашга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, РФУга нисбатан УЕФА ва ФИФА томонидан жорий этилган чекловлар деярли тўрт йилдан бери амалда.