«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни Ар-Риёд клуби ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бўйича тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим учрашув бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда илк бор қатнашмаётгани йўқ.
Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» баҳси шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.