Элагин Роналду бойкотдан кейин майдонга шиддат билан қайтди
Саудия Арабистони чемпионатининг 22-тури доирасидаги сафар учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Фатех»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду урди — у майдонга бойкотдан сўнг қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейин футбол шарҳловчиси Александр Элагин португалиялик юлдузнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Буюк футболчи иш ташлашдан кейин қайтди ва гол урди. Шунчаки гол уриб қўймади, ҳимояда ҳам ишлади — бир неча бор дарвозахонадан тўпни тепиб юборди. Йигитлардек югуряпти. Ҳам қойил қоляпман, ҳам ҳавас қиляпман», — деб ёзди Элагин ижтимоий тармоқларда.
Жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида Роналду 19 ўйинда 18 та гол муаллифи бўлди.