«Барселона» спорт директори Деку Ямал ҳақида фикр билдирди
Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси, ҳозирда эса жамоанинг спорт директори бўлган Деку 18 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямалнинг ўйини ва ёндашуви ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Декунинг таъкидлашича, Ямал майдонда жуда ақлли ҳаракат қилади, ёшига қарамай етарлича катта тажрибага эга ва янги нарсаларни тез ўзлаштиради. Функционер футболчининг 18 ёшидаёқ клубга, машғулот жараёнига тўлиқ берилиб, мураббийлар кўрсатмаларини аниқ бажариши ижобий ҳолат эканини ҳам қайд этди.
Ла Лига жорий мавсумида Ямал 19 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 8 та голли узатма бор. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансфер баҳоси 200 миллион евроға тенг деб баҳоланмоқда.