«Ривер Плейт» «Монументал» стадионини 101 минг ўрингача кенгайтирмоқда
Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби ўзининг афсонавий «Монументал» аренасини катталаштириш бўйича янги лойиҳани эълон қилди. Режа амалга ошса, стадион сиғими 101 минг томошабинга етади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кенгайтириш натижасида 16 минг ўрин қўшилади: ҳозир «Монументал» 85 минг кишини қабул қила олади. Қурилиш ишлари апрель ойида старт олади ва тахминан 36 ой, яъни уч йил давом этади. Янгиланган арена 2029 йилдан бошлаб 100 мингдан ортиқ мухлисни бир пайтнинг ўзида қабул қилиши кутилмоқда.
Сиғим бўйича «Монументал» «Камп Ноу»ни ортда қолдиради, бироқ барибир Пхеньянда 80-йилларнинг иккинчи ярмида қурилган Шимолий Кореянинг «Биринчи май номидаги Ниннадо» стадионидан кичикроқ бўлиб қолади.