Мостовой Сафоновнинг ўйин амалиёти ҳақида фикр билдирди
Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун қуръа натижаларига муносабат билдирди. Жуфтликлардан бири француз клублари ўртасида кечади: «ПСЖ» ва «Монако» ўзаро тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовой Александр Головин ва Матвей Сафоновнинг эҳтимолий қарама-қаршилигини ортиқча шов-шувга айлантирмаслик кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, Головин мунтазам майдонга тушаётган бўлса, Сафонов эса бир ўйнаб, кейинги учрашувларда захирада қолиб кетиши мумкин. Шунингдек, у «ПСЖ» дарвозабонлар рақобатида Шевалье ҳам бежизга турмаганини, у ҳам ўйнашни исташини эслатди.
Мостовой фикрича, бу жуфтликда «ПСЖ» фаворит саналади, бироқ «Монако» кутилмаган натижа кўрсатиб, сенсация тақдим этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.