ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
ПСЖнинг француз ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатида фаолиятини давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, саудиялик шайхлар “Олтин тўп” совриндорини ёзги трансфер ойнасида олиб келиш устида иш бошлаган. Келишув қиймати ҳозирча ошкор қилинмаган, шунингдек, Дембеле қайси топ-клуб нишонига айлангани ҳам аниқ эмас.
Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани ҳақида гаплар тарқалганди. Бироқ парижликлар президенти клубдаги белгиланган маош чегараси ҳатто жамоанинг етакчи юлдузи учун ҳам оширилмаслигини қатъий билдирган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли Дембеленинг қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.