Канте «Ал Иттиҳод»дан «Ал Наср»га ўтиши мумкин
«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте Саудия Арабистонидаги клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Наср»нинг юридик бўлим собиқ директори Саад Ал Субай маълумотига кўра, клуб француз таянч ярим ҳимоячисини таркибига қўшишга қизиқиш билдирмоқда. Битим январ ойи охиригача якунланиши мумкин.
Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг нархини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.