«Ал-Наср» Садио Мане билан келажак борасида қарор қилди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Садио Мане клубни тарк этишга яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилган. Ҳозирги битим эса 2027 йил 30 июнгача амал қилади.
Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср» сафига 30 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 17 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳужумчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.