Аргентина клуби «Килмес» стадионни янгилашга мухлисларни чақирмоқда
Аргентина футболининг энг қадимий жамоаларидан бири саналадиган «Килмес» оғир даврни бошдан кечирмоқда. 1887 йилда ташкил топган клуб ҳозирда содиқ мухлислари кўмагига муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режалари билан чиқди, бироқ одатдагидек молиявий хайрия сўрамади. Аксинча, мухлисларга стадионга келиб, қурилиш ва таъмирлаш ишларида бевосита жисмоний ёрдам бериш таклиф қилинди.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, «Килмес» ишқибозлари чақириққа фаол жавоб қайтарди ва стадионни янгилаш жараёнида клуб билан елкама-елка бўлишга тайёрлигини билдирди.