Ковач «Айнтраxt»нинг ҳужуми жуда хавфли эканини таъкидлади
Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Нико Ковач Франкфуртнинг «Айнтраxt»ига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида фикр билдирди. Бундеслиганинг 16-тур учрашуви 9-январ куни соат 00:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ковач рақибнинг кўп гол ўтказиб юборгани билан бирга, ҳужумда ҳам самарали ўйнаётганини эслатди. Унинг айтишича, бу «Айнтраxt»нинг олд чизиғи жиддий куч эканини кўрсатади, устига-устак клуб яқинда яна уч нафар ҳужумчини сафига қўшиб олган.
Мураббий «Боруссия» ҳимояда ҳозиргача кўрсатган тартиб-интизомни сақлаб қолиши зарурлигини қайд этди. Шу билан бирга, жамоа яратадиган имкониятлардан унумли фойдаланиш устида ишлаётганини ва бу йўналишда ҳали ўсиш учун заҳира борлигини айтди.
Ковачнинг фикрича, ўйин тақдири майда деталлар билан ҳал бўлади ва учрашув 90 дақиқа давомида кескин кечиши кутилмоқда. У якунда натижа «Боруссия» фойдасига бўлишидан умид билдирди.
Ҳозирда «Айнтраxt» 25 очко билан 7-ўринда, Дортмунднинг «Боруссия»си эса 32 очко жамғариб, 2-поғонани эгаллаб турибди.