ПСЖ Бразилиядан 17 ёшли ярим ҳимоячини кузатмоқда
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби Бразилиянинг «Палмейрас» жамоасида тўп сураётган 17 ёшли ярим ҳимоячи Луис Пачекони диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Пачеко «Палмейрас» ёшлар таркибининг Копинья турнири учун рўйхатидан чиқарилган. Клуб футболчини аста-секин асосий жамоа ўйинларига тайёрлаб, катта футболга олиб чиқишни кўзламоқда.
Кўп қиррали ярим ҳимоячи марказда ҳам, таянч ярим ҳимоячи позициясида ҳам ҳаракат қила олади. У Бразилиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасида ҳам ўйнаган ва халқаро майдонда вазминлиги ҳамда техник маҳорати билан ажралиб турган.
Пачеконинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда у Бразилия чемпионатида «Палмейрас» асосий таркиби сафида 2 учрашувда майдонга тушиб, жами 16 дақиқа ўйнади.