«Ливерпул» Собослаи билан янги шартнома борасида келишувга яқин
«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи клуб билан янги шартнома масаласида ижобий якунага яқин турибди. Indykaila News хабарига кўра, томонлар келишувнинг асосий шартлари бўйича принципиал келишиб олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгр футболчига «Бавария» ва Мадриднинг «Реал» клублари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ Собослаи мерсисайдликлар сафида фаолиятини давом эттиришни танлаган.
25 ёшли футболчининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда «қизиллар» сафида 27 ўйинда майдонга тушиб, 5 тадан гол ва ассист қайд этган. Собослаи зарурат бўлса, ҳимоянинг ўнг қанотида ҳам ўйнай олади.