«Бавария» Карл бўйича қарорини қабул қилди ва шартномани узайтиради
Футбол жамоатчилиги «Бавария»нинг 17 ёшли иқтидор эгаси Леннарт Карлнинг «Реал»да ўйнаш истаги ҳақидаги баёнотини ҳануз муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ёш футболчи Мюнхен клубида ўйнаш имкониятини қадрлашини айтган, бироқ келажакда «қироллик клуби»га кўчиб ўтиш орзусини яширмаган. Бу сўзлар турлича баҳоланди ва ҳатто унинг яқин орада кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишларни ҳам кучайтирди.
Шунга қарамай, журналист Тоби Альтшаффль хабарига кўра, «Бавария» раҳбарияти ҳужумкор ярим ҳимоячининг шартномасини 2031 йилгача узайтирмоқда. Келишув доирасида Карлнинг маоши ҳозирги мавсумига 1–2 млн евро атрофидан 5–7 млн еврогача ошиши кутилмоқда.
Ҳозирда Леннарт Карлнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.