Билялетдинов: АҚШ ЖЧни ҳеч ким тортиб ололмайди, деди
«Рубин» собиқ бош мураббийи Ринат Билялетдинов 2026 йилги жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс-мунозараларга 3 январ куни АҚШнинг Венесуэлада ўтказган ҳарбий амалиёти сабаб бўлгани айтилади. Мутахассис фикрича, бундай фон бўлса-да, АҚШни турнир мезбонлигидан маҳрум қилиш эҳтимоли йўқ: халқаро футбол тузилмалари бундай қарорга бормайди.
«Бу мумкин эмас. Бу шунчаки ҳазил. Ҳозирча АҚШ дунёда ҳал қилувчи куч бўлиб турибди. Ҳа, аста-секин бу мавқе улардан кетаётгандек, лекин барибир», — дея Билялетдиновнинг сўзларини Vprognoze.ru келтирди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати келаси ёз АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.