Мартинес Роналду 1000 гол сари интилиш сирини айтди
Мутахассис Роналду рақамлар ортидан қувмаслигини, аксинча бугун билан яшашини таъкидлади. «Роналду бугун билан яшагани учун шунча ютуққа эришди.
У мақсадлар ҳақида гапирганда узоқ муддатли ўйлашдан қочади: 1000 гол, маълум миқдордаги ўйинлар… Унинг сири — бугун ўзининг энг яхши талқини бўлиш ва ҳар бир кундан завқ олиш», — дея Мартинеснинг сўзларини Marca нашри келтиради. Криштиану Роналду фаолияти давомида 954 та гол урган.