Мареска Палмерни Роджерсга алмаштирмаслигини айтди
Мен Палмерни яхши кўраман, Коул эса менинг футболчим», деди Мареска матбуот анжуманида. Морган Роджерс 2024 йилда «Мидлсбро»дан «Астон Вилла»га 9 миллион евро эвазига ўтган.
Унинг «шерлар» билан шартномаси 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумкор ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Эслатиб ўтамиз, Коул Палмер 2023 йилдан бери «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва клуб етакчиларидан бири ҳисобланади. Жорий мавсумнинг катта қисмини ярим ҳимоячи жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди.