Игорь Колыванов Хаби Алонсонинг Реалда муаммосини айтди
Колыванов “Матч ТВ” эфирида “Натижа бўлмаса, ким бўлишингдан қатъи назар, ишдан бўшатишади. Хаби пичоқнинг устида юрибди”, деди.
У, шунингдек, кўплаб юлдуз футболчилар борлигига қарамай, “Реал”нинг бугунги энг катта муаммоси майдондаги аниқ етакчининг йўқлиги эканини қайд этди. “Реал” Алонсонинг қўл остидаги сўнгги учрашувда сафарда “Алавес”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.