Салах Саудия клублари билан музокара ўтказмади
Мохамед Салах сўнгги учта "Ливерпул" ўйинида асосий таркибга киритилмагани, улардан икки ўйинида майдонга ҳам тушмагани ортидан бир нечта муҳим баёнотлар берди. Салах вазиятдан норози эканини билдирар экан, бу қишда бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.
Transfer News Live нашри ва трансфер оламининг таниқли журналисти Фабрицио Романо хабарига кўра, 33 ёшли Салах ҳали Саудия Арабистони клублари билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмаган. Шу билан бирга, аввалроқ матбуотда Саудия клублари Мохамед Салах трансферини 2026-йилгача молиялаштиришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Ливерпул" жамоаси шанба куни сафарда "Лидс" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.