Реал Мадрид Рюдигер билан музокаралар ўтказади
Ҳозирча томонлар шартномани узайтириш масаласида келишувга эришмаган. Машҳур журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, "Қироллик клуби" вакиллари яқин ойлар ичида Рюдигер билан учрашув ўтказади.
Немис футболчиси сўнгги пайтларда жароҳатлар сабаб ўйинлардан четда қолмоқда, аммо жамоа сардорларидан бири сифатида муҳим рол ўйнашда давом этмоқда. Антонио Рюдигер "Реал" сафида 2022 йилдан буён тўп сурмоқда.
Жорий мавсумда тажрибали ҳимоячи учта учрашувда майдонга тушган.