Месси Интер Майамига Тимо Вернерни таклиф қилмоқда
Fichajes нашрининг хабарига кўра, Месси Интер Майами раҳбариятидан 29 ёшли ҳужумчини трансфер қилишни сўраган. Вернернинг ўзи ҳам бу ўтишга қизиқиш билдирётгани айтилмоқда.
«РБ Лейпциг» Тимо Вернер трансфери учун катта товон пули талаб қилмаслиги мумкин. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2026-йил ёзида якунланади.
Вернер Англияда Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенҳем» жамоаларида ўйнаганидан сўнг Германияга қайтган эди.