Абдуқодир Ҳусанов “Сити” билан 2030-йилгача шартнома тузади!
20 ёшли марказий ҳимоячи Ўзбекистон миллий жамоасининг истиқболли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. “Ланс” сафида Лига 1да муваффақиятли мавсум ўтказган футболчи учун “шаҳарликлар” 50 млн евро тўлашга тайёр. Бу эса “Ланс” клубининг трансфер тарихидаги энг юқори даромади бўлиши мумкин.
Ҳозирда Ҳусанов Буюк Британияда ишлаш визасини кутмоқда ва тез орада Англияга йўл олиши кутилмоқда. Журналист Фабриз Хоккинснинг маълум қилишича, Ҳусанов “Ланс”нинг машғулотларига келмаган, бу эса унинг тез орада “Манчестер Сити”га ўтишини тасдиқлаётгандек.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансферини амалга оширишда таниқли агент Жорж Мендеш муҳим рол ўйнаган. У “Ланс” учун трансфер нархини максимал даражада ошириб, 50 млн еврога етказишга муваффақ бўлди.
Демак, Абдуқодир Ҳусанов яқинда расман “Манчестер Сити” футболчиси сифатида таништирилиши кутилмоқда!