Гўшт ва гурунч нархлари ўтган ҳафтадагига нисбатан қимматлади
Маълумотда айтилиишча, 11 ноябрь ҳолатига кўра, мол гўшти 26 000 сўмдан 45 000 сўмгача, қўй гўшти 28 000 сўмдан 44 000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.
Ўтган ҳафтада эса мол гўшти 26 000 сўмдан 41 000 сўмгача, қўй гўшти 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача бўлган нархларда сотилган.
Федерациянинг билдиришича, баъзи бозорларда ўтган ҳафтада 5000 минг сўм бўлган гурунч 6000, 7000, 8000 минг сўмгача сотилмоқда. Умуман олганда эса бу маҳсулот ўртача 3 минг сўмдан 13 минг сўмгача бўлган нархларда сотилаётир.
Бир кило ўсимлик ёғи эса ўртача 8000 минг сўмдан 11000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Ун ва товуқ гўшти, картошка нархлари ўтган ҳафтадаги қиймат даражасида сақланиб қолган.