Тожикистонда Россия базасига ҳужум қилишни режалаштирганликда гумонланган 12 одам қўлга олинди
Миллий хавфсизлик қўмитаси матбоут котиби Дилшод Абдуалимов 13 ноябрь куни Озодлик радиоси тожик хизматининг бундан бир кун аввал бу борада берган маълумоти аниқ эканини тан олди.
Озодлик радиоси 12 ноябрда «Ислом давлати» гуруҳига мансубликда гумонланган 12 шахс 4 ноябрь куни Душанбедаги Россия ҳарбий базаси олдида қўлга олингани тўғрисида хабар берган эди.
Мустақил манбалар гуруҳ раҳбари сифатида Ваҳдат шаҳридан бўлган Суҳороб исмли шахс гумонланаётгани ҳақида маълумот беришган.
Бироқ бу хабар пайдо бўлганидан сўнг Миллий хавфсизлик қўмитаси Озодлик радиоси тожик хизматини ёлғон хабар тарқатишда айблаган эди.