Вашингтонда Мўсул ишғолига бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий шаҳар устидан назоратни жорий йил охиригача тиклашга ваъда берган. АҚШ Давлат котиби Жон Керри таъкидича, икки йилдан камроқ муддат ичида коалиция “Исломий давлат” гуруҳи Ироқда эгаллаб олган ерларнинг қарийб ярмини, Сурияда эгаллаб олган ерларнинг 20 фоизини жангарилардан тозалашга муваффақ бўлган.
“Бугунги кунда биз ҳеч бир муболағасиз айтишимиз мумкинки, ИШИД Ироқ ва Суриянинг тамоман тарк этадиган вақтлар келади”, деди Жон Керри.
Музокараларнинг илк куни – 20 июлда мудофаа вазирлари жанговар тактикани муҳокама қилганлар. Ташқи ишлар вазирлари эса Мўсулдаги тикланиш ишларига икки миллиард доллар ажратиш ҳақида келишиб олганлар.