Путин ўзбек газини сотиб олиш масаласини Мирзиёев билан муҳокама қилади
Аввалроқ «Газпром» ширкати 2017 йил давомида Ўзбекистондан 5 миллиард куб метр газ сотиб олишни режалаётгани, шунингдек¸ ўзбек гази савдоси бўйича ўрта муддатли келишув имзоламоқчи экани хабар қилинган эди.
Бу рақам¸ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг 28 март куни Москвада россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан музокараларига ҳозирланган ҳукумат ҳужжатларида келтирилган.
Хабарда айтилишича, Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида Ўзбекистон-Россия муносабатларига оид бошқа қатор ҳужжатлар ҳам имзоланиши кутилмоқда.
Расмийларга кўра, 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилган.
Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 960 корхона фаолият юритмоқда. Россия ширкатларининг Ўзбекистон иқтисодиётига ётқизган сармоялари 7 миллиард доллардан ошиб кетган.