ЕИ: Ўзбекистон сайловлари кенг кўламли ислоҳотларга эҳтиëж кучлилигини кўрсатди
“Ўзбекистон ҳукумати бу ноқисликларга самарали барҳам бериши лозим. Европа Иттифоқи бу жараëнда ëрдам беришга тайëр”¸ дейилади иттифоқ расмий баëнотида жумладан.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти 5 декабрь куни Ўзбекистондаги президент сайловларининг ҳақиқий рақобатсиз ўтгани ва шу боис сайловчиларнинг муқобил қарашларни эшитиш имконидан маҳрум қолганини билдирди.
Айни пайтда¸ ЕИ сайловолди жараëни давомида¸ хусусан¸ бизнес иқлими¸ адлия тизими¸ меҳнат шароитларини яхшилаш¸ ижроия ҳокимияти жавобгарлиги ошириш ва коррупцияга қарши кураш борасида айрим жиддий ислоҳотлар бошланганини эътироф қилди.
“Бу ислоҳотлар сайловлардан сўнг ҳам давом этиши ва Ўзбекистондаги демократик бошқарув ва ижтимоий тараққиëтни кучайтириши лозим”¸ дейилади ЕИ нинг Ўзбекистондаги президент сайловлари муносабати билан эълон қилган баëнотида жумладан.