БМТ Беларусдаги қатлларни қоралади
БМТ махсус маърузачиси Миклош Ҳарастининг Беларусда инсон ҳуқуқларига риоя этилишига оид расмий баёнотида айтилишича, уч қатл Беларус расмийларининг бир инсоннинг яшаш ҳуқуқига нисбатан тийиқсиз нафрати ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тизим билан ҳамкорлик қилишини истамаслигини яна бир бор намойиш этган.
“Мен яна бир бор Беларус расмийларини ўлим жазосига қўйилган мораторийга имкон қадар тезроқ қўшилишга чақираман”, деди Ҳарасти.
Бу чақириқ Минскка кўп йиллардан бери Европа Иттифоқи, Amnesty International ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан айтиб келинади. Шу йил апрель ойигача Беларусда ўлим жазоси 2014 йил ноябридан буён қўлланилмаган. Ҳуқуқ фаолларига кўра, ўтган асрнинг 90-йиллари бошидан бери Беларусда ўлим жазосига 400 дан зиёд одам ҳукм этилган.