Мирзиёев тарафдорлари ғалабани нишонламоқда
Кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 4 декабрдаги сайловда Шавкат Мирзиёев, дастлабки маълумотларга кўра, 88,61 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонганини очиқлаган.
Сайловда 3,73 фоиз овоз олиб, иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон халқ-демократик партияси номзоди Ҳотамжон Кетмонов Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклаган.
Ўз партияси сайлов натижаларини тан олишини билдирган Кетмоновга кўра, Ўзбекистонда президент сайлови очиқ ва демократик тамойиллар асосида ўтган.
МДҲ кузатувчилар миссияси ҳам якшанба куни Ўзбекистонда ўтказилган сайловга ижобий баҳо берди, бироқ ЕХҲТ миссияси сайлов жиддий қонунбузарликлар билан ўтганини қайд этди.
Натижалар эълон қилинганидан кейин Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан Тожикистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон президентлари ва бошқалар қутлади.