"Бешиктош" мухлислари ҳакамларга қизил карточка кўрсатди...
Туркия Суперлигасининг 29-тури доирасида “Бешиктош” ўз майдонида “Антальяспор” жамоасини қабул қилди. Учрашув атрофидаги асосий эътибор эса ўйиндан кўра трибуналардаги ҳолатларга қаратилди.
Мазкур баҳс давомида “Бешиктош” мухлислари ўтган турда “Фенербахче”га қарши ўйинда ҳакам томонидан қабул қилинган баҳсли қарорларга нисбатан ўз норозилигини маданиятли тарзда ифода этишди.
Хусусан, стадионда ҳакамлар таркиби эълон қилинаётган вақтда ва учрашув бошланишидан олдин мухлислар қўлларида қизил карточкаларни баланд кўтарган ҳолда норозилик кайфиятини кўрсатишди.
Бу ҳолат мухлислар ўз фикрини тўғридан-тўғри баён этмаган ҳолда, рамзий ва тартибли услубда билдириши билан эътиборга тушди.