Боғчалардаги ҳолатлар ортидан вазир педагогларга мурожаат қилди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова тарбиячилар ва педагогларни болаларга нисбатан меҳрли, эҳтиёткор ва масъулиятли муносабатда бўлишга чақирди.
Вазирнинг Telegram каналида эълон қилинган мурожаатида таъкидланишича, таълим тизимидаги ҳар бир ходим зиммасида катта масъулият мавжуд бўлиб, у болаларнинг руҳий ҳолати ва тарбиясига бевосита таъсир кўрсатади.
Шунингдек, педагоглардан касбий одоб-ахлоқ, ички тартиб қоидалари ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш сўралган. Ҳар қандай бепарволик ва масъулиятсизлик ҳолатларига йўл қўйилмаслиги алоҳида қайд этилган.
Мазкур мурожаат сўнгги кунларда боғчаларда тарбиячилар иштирокида юзага келган салбий ҳолатлар ортидан эълон қилинган.