Тайсон Фюри жангдан сўнг: ўзига нисбатан жиддий танқид эълон қилди...
Тайсон Фюри яқинда Дерек Чисора ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги жангни томоша қилганидан кейин ўз ҳис-туйғулари билан бўлишди. Унинг сўзлари кескинлиги ва самимийлиги билан ажралиб турди.
Фюри ушбу жангни кўриш уни руҳий жиҳатдан оғир ҳолатга солганини тан олди. У рингдаги манзарани ачинарли деб баҳолаб, икки нафар кучли боксчининг бу қадар паст даражага тушиб қолганини аввал ҳеч қачон кўрмаганини айтди.
«Бу жангни томоша қилиш мен учун жуда оғир бўлди. Бу ачинарли эди. Ҳаётимда ҳеч қачон икки нафар эркак бу қадар паст даражага тушганини кўрмаганман», – деди Фюри.
Шу вазият унда жиддий савол уйғотган: “Ва мен ўйлаб қолдим: наҳотки, кейингиси менман?” — деган фикр уни безовта қилган. У шу сабаб жамоасига қатъий талаб қўйиб, агар у ҳам жанг давомида худди шу даражада ёмон ҳолатга тушиб қолса, уни рингдан зудлик билан олиб чиқишни сўраган.
«Шунинг учун жамоамга айтдим: «Агар мен ҳам жангда шу йигитлардан камида 10% даражада ёмон бўлсам ҳам, мени майдонга олиб чиқиб отиб ташланглар», – деди Фюри.
Фюрининг бу баёноти унинг ўзига нисбатан талабчанлиги ва спортдаги реал вазиятни тўғри баҳолашини кўрсатади. У ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз обрўси ва формасига жиддий ёндашишини яна бир бор намоён этди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жангда Деонтей Уайлдер Лондонда бўлиб ўтган учрашувда Дерек Чисорани ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этган эди.