13 апрель учун валюта курслари эълон қилинди
Ўзбекистон Марказий банки 2026 йил 13 апрель кунидан амал қиладиган хорижий валюталарнинг расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, доллар 39,69 сўмга арзонлаб, 12 158,59 сўмни ташкил этди.
• Евро 2,57 сўмга арзонлаб, 14 238,92 сўм бўлди.
• Фунт стерлинг 10,64 сўмга арзонлаб, 16 339,93 сўм.
• Россия рубли 1,31 сўмга қимматлаб, 157,88 сўмга етди.
• Япон иенаси 0,38 сўмга арзонлаб, 76,35 сўмга тушди.
• Швейцар франки 26,82 сўмга арзонлаб, 15 392,57 сўм бўлди.
• Хитой юани 2,71 сўмга арзонлаб, 1 780,46 сўмни ташкил этди.