Тошкент шаҳрида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳар Сергели туманида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди, аммо фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ҳодисага жуда тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар ёки тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Маълумотларга кўра, 6 апрел куни соат 18:45 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида автобусда ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарувчи экипажлар ҳодиса жойига 6 дақиқада, 18:51 да етиб боришди.
Қутқарувчиларнинг юқори тезкорлиги сабабли соат 18:55 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Бу фавқулодда вазиятнинг бартараф этилиши, жамоат хавфсизлиги ва йўловчиларнинг жисмоний саломатлигини сақлаб қолиш учун самарали хатти ҳаракат эканини кўрсатди.