YouTube Беларус давлат каналларини блоклаб ташлади
YouTube видеоплатформаси Беларусга тегишли бир қатор давлат телеканалларининг аккаунтларини ўчириб ташлади. Бу ҳақда мамлакат Ахборот вазирлиги ўзининг расмий Telegram саҳифасида маълум қилди.
Расмий баёнотда айтилишича, Google компаниясига қарашли YouTube хизмати БелТА, СТВ ҳамда ОНТ каби йирик Беларус каналларини платформадан олиб ташлаган. Ушбу қарор сабаблари ҳақида батафсил изоҳ берилмаган.
Беларус томони мазкур ҳаракатни “асоссиз ва дўстона бўлмаган қадам” сифатида баҳолади. Шунингдек, вазирлик бундай чорага нисбатан жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини таъкидлади.