Келиннинг оёғига узук тақилди
Жисмоний ногиронлиги сабаб қўллари бўлмаган қиз севган инсони билан турмуш қурди.
Никоҳ маросими давомида келин расмий ҳужжатларни оёғи билан имзолади. Маросимнинг энг таъсирли лаҳзаси эса узук тақиш жараёнида кузатилди. Куёв келиннинг қўллари бўлмагани боис никоҳ узугини унинг оёғига тақди.
Ушбу самимий ва ноодатий лаҳзалар нафақат тўй меҳмонларини, балки ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳам ҳайратда қолдирди.