Яқин Шарқда кескинлик чўққиси: сўнгги воқеалар таҳлили
Эрон Армия қўмондонининг сўзларига кўра, агар душман ўз ҳудудида қуруқликдаги операцияни бошласа, Эрон ҳеч кимни тирик қолдирмайди.
Ислом Республикаси ҳукуматининг маълумотларига кўра, Эрон Европа, Осиё ва араб мамлакатлари билан Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш бўйича келишув тузишга тайёр. Шунингдек, унда Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ назорат қилиши таъкидланган.
IRNA агентлигининг Эрон Қуролли Кучлари штаб-квартирасига таяниб хабар беришича, Теҳрон АҚШ ва Исроил таслим бўлгунча ҳарбий операцияларни давом эттиришга тайёр. Штаб баёнотида стратегик аҳамиятга эга Эрон инфратузилмаси АҚШ-Исроил ҳужумлари натижасида зарар кўрмаганлиги ва душманга номаълум жойларда жойлашганлиги таъкидланган.
The Washington Post газетасининг хабар беришича, АҚШ ҳарбийлари Трампга унинг илтимосига биноан Эроннинг бойитилган уран захираларини мусодара қилиш бўйича ишлаб чиқилган режани тақдим этишди. Бунга ҳаво транспорти ускуналари, қазиш ишлари ва материални олиб ташлаш учун учиш-қўниш йўлаги қуриш киради.
Politico нашрининг ёзишича, Трампнинг NATO бўйича иттифоқчиларига нисбатан кескин ҳужумлари, жумладан, Эронга қарши ҳарбий амалиётга қўшилишдан бош тортганликлари учун танқидлари фақат бир мақсадга хизмат қилди: уларни ўзига қарши бирлаштирди ва альянснинг парчаланишига олиб келди. Нашр манбаларига кўра, Вашингтон ва унинг шериклари ўртасидаги зиддиятлар блок ичидаги бўлинишни кучайтириб юборган. Бу эса ташкилотнинг яхлитлигига жиддий хавф туғдирмоқда.