Қидирувдаги ота топилиб, унга суд ҳукми билан жазо тайинланди
Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари судларга ўтказилиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Боғот тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор Р.Б. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 06.02.2020 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Т.Ш. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.
Натижада, 06.03.2020 йилдан 01.04.2026 йилга қадар алиментдан 116.303,4 минг сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.
Қарздор Р.Б.дан алимент пулларини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси К.Джуманиязов томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судига юборилган.
Суднинг 02.04.2026 йилдаги қарори билан қарздор Р.Б.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.