Арбелоа «Мальорка»га қарши учрашув ҳақида фикрларини баён қилди
«Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания чемпионати 30-туридан олдин, «Мальорка»га қарши учрашув ҳақида фикрларини баён қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, мадридликлар ҳозирги пайтда ўзлари истаган нуқтада турибди — жамоа ҳам чемпионлик учун, ҳам Чемпионлар Лигасида бош совринни қўлга киритиш учун қатъий курашмоқда.
Арбелоа шу билан бирга барча диққат ва эътибор фақат яқинлашиб келаётган ўйинга қаратилганини айтди. «Мальорка»га қарши баҳс осон бўлмайди, чунки рақиб жиддий ва учрашув танаффусдан кейин дарҳол бўлиб ўтади. Мен футболчиларнинг машғулотлардаги меҳнатини ва руҳини кўрмоқдаман. Уларнинг совринлар учун курашишга бўлган иштиёқи ва юқори диққати жуда руҳлантирувчи», — деди Арбелоа Madrid Xtraга.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 4 апрель, шанба куни бўлиб ўтади ва бошланиш вақти Тошкент вақти билан 19:15. Мадридликлар мухлислари учун бу баҳс нафақат очко учун, балки соврин йўлида муҳим аҳамиятга эга.