Юнусободнинг айрим ҳудудларида электр вақтинча ўчирилади
Юнусобод туманининг бир қатор маҳаллаларида бугун электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ушбу чекловлар «Гулшан-1, 2» ва «Бахт-1» юқори кучланишли подстанцияларидан озиқланувчи ер ости кабель тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
Электр таъминотидаги узилишлар соат 10:00 дан 15:00 гача қуйидаги маҳаллаларнинг айрим ҳудудларида кузатилади:
-
«Ҳасанбой»
-
«Шарқ Ҳақиқати»
-
«Исломобод»
-
«Катта Ҳасанбой»
-
«Ҳамкоробод»
-
«Тикланиш»