Нима сабабдан Трамп Эронга қарши ҳужумларни бирданига кечиктирди?
АҚШ президенти Трамп Мудофаа вазирлигига Эрондаги электр станциялари ва энергетика инфратузилмасига қарши барча ҳарбий зарбаларни 5 кун муддатга кечиктириш бўйича кўрсатма берди. У бу қарорни ҳозирги дипломатик музокаралар ва учрашувлар натижасига боғлиқ эканини таъкидлади.
Эрон яқинидаги ОАВлар маълум қилишича, Трамп билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Шу билан бирга, улар Трамп Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасидан қўрқиб, орқага чекинган, деб даъво қилмоқда.
Кобулдаги Эрон элчихонаси хабарига кўра, қатъий огоҳлантиришдан сўнг Трамп энергетика иншоотларига ҳужум қилиш режасидан воз кечди. Эрон Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси вакили Иброҳим Резоий: “Жанг давом этмоқда… ва яна бир бор ъшайтонъ мағлуб бўлди”, – деди. Ташқи ишлар вазирлиги эса Вашингтон билан ҳеч қандай музокаралар йўқлигини билдиради ва Трамп минтақада вазиятни тинчлаштиришга уринаётганини таъкидлайди.