iPhone 18 Pro янгиликлари: янги дизайн ва кучли камера
Инсайдерлар iPhone 18 Pro’нинг ўзига хос хусусиятларини очиқлаб беришди. Бу ҳақда “PhoneArena” хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, янги iPhone 18 Pro ва 18 Pro Max моделлари анъанавий кўриниш, ўзгарувчан диафрагмали камера ва кенгайтирилган батарея билан жиҳозланади.
Қурилмаларнинг энг асосий янгилиги сифатида кичиклаштирилган Dynamic Island (экрандаги кесик) эътироф этилган.
Шу билан бирга, смартфонлар Apple тарихидаги энг юқори самарали процессор — A20 Pro’га эга бўлади.
18 Pro ва 18 Pro Max ўзгарувчан диафрагмали камера билан таъминланиши кутилмоқда. Бу сенсорга тушадиган ёруғликни аниқроқ бошқариш, суратга олиш жараёнини мукаммал созлаш ва тасвир чуқурлигини (bokeh) яхшилаш имконини беради.
Қўшимча функциялар қаторида 5G сунъий йўлдош алоқасини қўллаб-қувватлаш ҳам бор. Қурилмалар Apple томонидан ишлаб чиқилган янги C2 модеми билан тақдим этилади. Шунингдек, смартфонларга 5200 мАчдан бошланадиган кенг аккумуляторлар ўрнатилади.
iPhone 18 Pro ва 18 Pro Max тақдимоти сентябр ойида бўлиши прогноз қилинмоқда. Базавий iPhone 18 эса 2027 йил бошида намойиш этилади. Янги серия тўқ қизил, қаҳваранг ва бинафша рангларда тақдим этилиши кутилмоқда.