Ўзбекистонда ҳарорат 28 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет жорий йилнинг 21-23 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво тахминларини эълон қилди.
Шу хабарга кўра, 21 март куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз, очиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиққа кўтарилади.
23-24 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир кузатилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража илиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 28 даража илиққа етиши мумкин. Ҳарорат асосан кечқурунлари 7-12 даража илиқ бўлади.
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимол қилинмоқда.
Тошкентда 23-24 март кунлари вақт-вақти билан қисқа муддатли ёмғир кузатилади, момақалдироқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Кундузи ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлади.