Фукуяма: АҚШ сиёсати боланинг хавфли ўйинига ўхшайди
Машҳур америкалик сиёсатшунос, “Тарихнинг охири” назарияси муаллифи Францис Фукуяма АҚШнинг ҳозирги сиёсий йўналишига танқидий муносабат билдирди.
Унинг фикрича, сиёсати баъзан ўйланмаган ва хавфли қарорлар билан характерланмоқда. Сиёсатшунос бу ҳолатни ўзига хос ўхшатиш орқали ифода этди.
«Қўшма Штатлар гўё ўн ёшли бола томонидан бошқарилаётгандек. У ўз ҳовлисида зажигалка топиб, атрофдаги нарсаларни ёқиб юборишдан завқ олаётгандек туюлади. Уни кимдир тўхтатиши керак», — деди Францис Фукуяма.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бундай ёндашув халқаро муносабатларда кескинликни кучайтириши, турли можароларнинг янада авж олишига олиб келиши мумкин. Айниқса, глобал сиёсий саҳнада катта таъсирга эга давлатнинг бундай ҳаракатлари бутун дунё хавфсизлигига таъсир кўрсатади.
Францис Фукуяма фикрича, халқаро майдонда масъулиятли ва ўйланган қарорлар қабул қилиниши жуда муҳим. Акс ҳолда, бу каби сиёсат нафақат минтақавий, балки глобал муаммоларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Сиёсатшуноснинг мазкур баёноти ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Айримлар унинг фикрларини қўллаб-қувватласа, бошқалар бу ўхшатишни кескин ва баҳсли деб баҳоламоқда.