"Атлетико" қандай қилиб "Тоттенхэм"ни аянчли ҳисобда енгди? (видео)
ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Атлетико" — "Тоттенхэм" ўйини бўлиб ўтди. Мадрид клуби лондонликларни 5:2 ҳисобида мағлуб этишди. “Атлетико” сафида голларга Маркос Льоренте, Антуан Гризманн, Хулиан Альварес (дубль) ва Робин Ле Норман муаллифлик қилди, “Тоттенхэм”дан эса Педро Порро ва Доминик Соланке ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
ЕЧЛ. 1/8 финал
Атлетико — Тоттенҳэм 5:2
Голлар: Лиоренте 6, Гризманн 14, Алварес 15, 55, Ле Норман 22 – Порро 26, Соланке 76.
Атлетико – Облак, Ружжери, Ҳанско, Пубил, Ле Норман, Лиоренте (Сёрлот, 69), Симеоне, Гризманн (Коке, 81), Алварес (Нико Гонсалес, 73), Лукман (Барриос, 69).
Тоттенҳэм – Кински, Дансо, Тел (Галлаҳер, 46), Грэй, Ромеро, Порро, Спенц (Симонс, 83), Сарр, ван де Вен, Ришарлисон, Коло Муани.
Шу тариқа, Мадриддаги баҳс 5:2 ҳисобида якунланди. “Атлетико” жавоб учрашуви олдидан анча қулай устунликни қўлга киритди. Албатта, Чемпионлар лигасида ҳеч нарса олдиндан ҳал бўлмайди, аммо бу натижа испан клубига катта психологик ва тактик афзаллик бериб турибди. Жавоб ўйини 18 март куни Лондонда бўлиб ўтади.