Синоптиклар қор кўчиши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Гидрометеорология хизмати республика тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 2026 йил 9–11 март кунлари кутилaётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли айрим тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинмоқда.
Хавф қуйидаги ҳудудларга тааллуқли:
Қашқадарё вилоятида — Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
Сурхондарё вилоятида — Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
Самарқанд вилоятида — Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
Жиззах вилоятида — Бахмал, Зомин туманлари;
Тошкент вилоятида — Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари, шунингдек Чотқол тизмаси тоғлари;
Наманган вилоятида — Поп тумани.
Шу муносабат билан тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9–12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида ҳам хабар берилган эди.